"Ювентус" сафида ижара асосида ҳаракат қилаётган "Атлетико" ҳужумчиси Альваро Мората "Барселона"га ўтиши мумкин. Бу ҳақида Mundo Deportivo нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, каталонияликлар раҳбарияти 29 ёшли испаниялик футболчининг трансферига яна жиддий қизиқиш билдирмоқда. Улар ёзда Мората учун 20-30 миллион евро атрофида пул сарфлашга тайёр.
Жорий мавсум Альваро А Сериянинг 33 та ўйинида майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 6 голли узатма амалга оширди.