Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Рэшфорд "Манчестер Юнайтед"дан кетмоқчи эмас

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд жамоани тарк этиш ниятида эмас. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали хабар берди.

Манбага кўра, Маркус ҳали келажаги борасида якуний қарорга келмаган ва Эрик тен Хаг билан суҳбатни кутмоқда. Унинг устуворлиги - "Манчестер Юнайтед"да қолиш, аммо унга ўйин вақти кафолатланган тақдирдагина клуб сафида қолади.

Бу ёзда "Манчестер Юнайтед" янги марказий ҳужумчи билан шартнома имзолайди, аммо бу Рэшфорднинг келажаги билан боғлиқ эмас.

24 ёшли англиялик футболчи жорий мавсумда барча клуб турнирларида 28 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг "Манчестер Юнайтед" билан шартномаси 2023 йилнинг июнигача амал қилади. Трансфермаркт портали хабарига кўра, футболчининг трансфер қиймати 85 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 23:42, 05.05.2022.
Ўқилди: 1537 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола «Манчестер Сити»нинг айби аниқланганидан сўнг баёнот берди [5177]

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [4212]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [3546]

Фабрицио Романо «Олтин тўп» учун икки асосий фаворитни атади [3399]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [2799]

Каннаваро Сурияга қарши ўйин олдидан таркибдаги йўқотишларни айтди [2755]

Финал қўлдан чиқди: Ўзбекистон Японияга драматик баҳсда имкониятни бой берди [2593]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [2373]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [2303]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [2276]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик