"Барселона" футболчиси Рональд Араухо нима учун узоқ вақт давомида клуб таклифини рад этиб келгани ҳақида гапирди. У шундай дейди:
"Аслида менда доимо шу ерда қолиш истаги бўлган. Шартномани янгилашим мен учун катта ҳодиса. Ҳозир дунёнинг энг яхши клубидаман ва ўз ишимни яхши кўраман. Раҳбариятни менга ишончи, менинг қанчалик ҳаракат қилаётганим билан ўлчанади".
Уругвайлик футболчининг эски битими 2023 йилнинг ёзида якунланиши керак эди.