Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Самвел Бабаян: “Миллий чемпионатимизда ўткинчи ўйинлар йўқ”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигаcининг 7-туридан ўрин олган “Навбаҳор”  - “Бунёдкор” (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига  жавоб берди. Самвел Вячеславович ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.

- Аввало бугун нафақат стадионни тўлдирган, балки, ўйингоҳда умуман    бўш жой қолдирмаган мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Бугунги ҳолат менга 1996 йилги мавсумни эсимга солди. Ўша мавсумда ҳам стадион ишқибозларга тўла бўларди. Жамоамиз футболчилари, мураббийлар штаби ва клуб раҳбарияти барча ишларни мухлисларга қувонч улашиш мақсадида амалга оширмоқда. Бугун ишқибозлар учун ҳақиқий байрам бўлди. Учрашувнинг сўнгги дақиқалари ҳаяжонли ўтди. Бундай қўллаб - қувватлашдан кейин ҳар қандай ғалаба ёқимли ва қадрли. Яна бир марта барчани бугунги зафар билан табриклаган ҳолда, Суперлига ўйинлари қизиқарли, кескин курашларга бой тарзда ўтаётганлигини таъкидламоқчиман. Миллий чемпионатимизда ўткинчи ўйинлар йўқ.

Мухлисларга кейинги ўйинларда ҳам хурсандчилик улашишда давом этамиз.   

- Жамоанинг штатли пенальтичиси Азимжон Аҳмедов захира ўриндиғига олинганидан сўнг, “Бунёдкор” дарвозасига белгиланган иккинчи пенальтини Йован Жокич амалга оширди. Бу борада Жокичга кўрсатма бўлганмиди ёки буни футболчиларнинг ўзлари ҳал қилишдими?

- Жамоада шундай ҳолатлар бўладики, бу кийиниш хонасида муҳокама қилинади. Ҳа, ўша пенальтини Жокич тепиши керак эди. Йованнинг  олдинги жамоасидаги 11 метрли жарима зарбалари бўйича статистикаси жуда яхши эканлигини кўришимиз мумкин. Бироқ у пенальтини аниқ амалга оширолмади, лекин чиройли гол урди. Йованнинг ўйиннинг бошидан якунига қадар, майдонда жон куйдириб тўп суриши, кенг қалбли футболчи эканлигини эътироф этиш жоиз.    

Сўзим якунида “Навбаҳор” футболкасини кийган ҳолда, майдонга тушиб, клуб олдига қўйилган вазифани амалга ошириш мақсадида жой куйдираётган йигитларга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Аслида бугунги учрашув тақдирини эртароқ ҳал қилишимиз ҳам мумкин эди. Бироқ шундай синовлар бизнинг янада кучли бўлишимиз учун замин яратади.

Шогирдларимга эса клуб ва мухлислар олдидаги мажбуриятни ҳис этган ҳолда, Наманган вилояти ҳокимлиги, клуб раҳбарияти томонидан яратиб берилаётган қулай шарт-шароитларга жавобан охиригача курашишгани учун яна бир марта раҳмат айтаман.

Жамоамизни олдинда ҳали кўплаб қизиқарли учрашувлар кутиб турибди.

Манба: "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 03:54, 07.05.2022.
Ўқилди: 1340 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.