"Манчестер Юнайтед"нинг вақтинчалик бош мураббийи Ральф Рангник АПЛда "Брайтон"дан учралган мағлубиятдан сўнг (0:4) хафа бўлганини айтди.
“Биз жуда даҳшатли ўйнадик. Биринчи дақиқадан сўнгги дақиқагача ҳаммаси яхши бажарилмади. Биз бундай ўйин ва бундай камситувчи натижа учун фақат узр сўрашимиз мумкин", - деди Рангник Sky Sports нашрига ўйиндан кейин берган интервюсида.
"Охирги ўйинда "Брентфорд"га қарши ҳаммаси бутунлай бошқача эди ва бугун биз рақибга жуда кўп вақт ва жой бердик. Биз уларни тўхтата олмадик.
Жамоа ўйин режасини эътиборсиз қолдирди деб ўйламайман, лекин биз шунчаки рақибга қаршилик қила олмадик. "Брайтон"дек техник жиҳатдан иқтидорли жамоага қарши шундай ўйнасангиз, жазоланасиз", - деди мутахассис.