Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Рўзиқул Бердиев: “Пахтакор" биз кутган ўйинни кўрсатмади”

Баҳо:
+ | -

Суперлига 7-туридан ўрин олган “Насаф” – “Пахтакор” беллашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев учрашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- “Ғалаба қозониш учун майдонга тушгандик. Йигитларимиз охиригача курашишади, аммо доимгидек яратилган вазиятлардан унумли фойдаланишда оқсаяпмиз. Рақиб жамоа бугун яхши ҳимояланди. “Пахтакор” қанотларни ишга солишини кутгандик, лекин бу кўринмади. Жамоа тартибли ўйнаб, натижага эришишни истади шекилли.

Сайфиев ва Алижонов қанотларда ҳужумчидек ҳаракатланишар эди, аммо улар бугун ҳимоявий тарзда ҳаракат қилишди. Айтмоқчи бўлганим, “Пахтакор” дуранг учун ҳаракат қилгандек туюлди.

Озгина бўлса ҳам вазиятлар ярата олдик. Балки ғалабага муносиб ўйин кўрсатмагандирмиз. Иккинчи таймда босим қилишга уриндик. Охирги зарбани берадиган футболчи топилмади” — дейди Рўзиқул Бердиев.

- Шерзод Насруллаев қачон майдонга қайтиши мумкин?

- Шерзод кеча Тошкентдан охирги муолажани олиб қайтди. Шифокорлар 10 кунча танаффус қилиб туришини ва шундан сўнг секин машғулотларга киришиши мумкинлигини айтишганди.

Унинг йўқлиги билиняпти, албатта. Жамоамиз “эҳтиёт қисми” йўқолиб қолгандек туюляпти.

- Ижарага берилган Жўрабек Маннонов ва Шоҳмалик Комилов жамоага етишмаётгандек туюлмоқда...

- Йўқ, Манноновнинг ўрнида Саитов ҳаракат қиляпти. Дилшод сўнги ўйинларда барқарор ўйин намойиш этмоқда. Ҳозир агар Маннонов жамоада қолганида ўйин амалиётисиз қоларди. Шуни ўйлаган ҳолда ижарага берганмиз. Улар қанчалик кўп ўйнашса, бундан хурсанд бўламиз. Кўряпсизлар, гол ҳам уряпти, қизил карточка ҳам оляпти. Катта тажриба орттириб қайтишади деган умиддамиз.

Ўйинларимизда Ғолиб Ғайбуллаев ва Шерзод Насруллаевнинг ўрни билиняпти. Чунки улар бўлганида тез-тез ротация қилиб турган бўлардик.

- Иван Соловевни нега сал аввалроқ майдонга туширмадингиз?

- Яшириб ўтирмайман, Соловев ҳозирча талабимизга жавоб бера олгани йўқ. Чемпионлар Лигасидаги ўйинларини ҳам кўрдингиз. Охирги баҳсда Азиз Холмуродовга имкон бердик, бугун ҳам. Бундай даражадаги ўйинда тажрибасизлиги кўринди. Лекин ишонаманки, ҳали у ривожланади. 20 минг томошабин қаршисида “Пахтакор”га қарши тўп тепиш осон эмас, уни айбламаймиз.

- “Пахтакор” ОЧЛда жуда кўп гол ўтказиб юборди. Шундан келиб чиқиб уларга қарши тайёрланмадингизми ёки “Насаф” ўз услубидан воз кечмайдими?

- Биз ўз услубимиздан воз кечмадик. Иккинчи таймда кўпроқ босим қилиб, рақибни хато қилишга мажбур қилишимиз лозим эди. “Пахтакор”ни ўргандик, лекин улар биз ўйлаган услубда ўйнашмади.

- “Насаф” Ўзбекистонда энг шаклланган жамоа, лекин чемпионлик ҳақида ҳеч гапирмайсиз...

- Бошқа мураббийлар ҳақида гапирмайман. Ўйин олдидан ҳам, мавсум олдидан ҳам ҳеч кимга ҳеч нарсани ваъда қила олмайман. Бунга одатланмаганман. Ҳа, курашамиз. Лекин эртага нима бўлишини сиз билан биз билмаймиз. Чемпионлик фақат менга боғлиқ эмас, жамоа таркиби ва ташкилий масалаларга боғлиқ. Гап бунда эмас, ташкилий масалаларни ҳам баҳона қилаётганимиз йўқ. Мен ҳозир нима учун “чемпион бўламан” деб гапиришим керак? Бу йигитларга ҳам босим юклайди. Жамоамиз ёш. 3 йил олдин 5-6-7-ўринларда юргандик, мана 2 йил ичида жамоа ОЧЛ 1/8 финалига чиқдик. Нима қилайлик, чемпион бўламиз ёки ОЧЛни ютамиз деб бақирайликми? Бу саволингизни ноўрин деб биламан. Лекин чемпионлик учун имкониятимиз бор ва биз курашамиз.

- ОЧЛда дастлаби икки турда дарвозада Умиджон Эргашев майдонга тушди қолган ўйинларда эса Абдувоҳид Неъматов майдонга тушди. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Иккаласи ҳам бир ҳил даражадаги дарвозабон. Иккаласи ҳам Миллий терма жамоа ва олимпия терма жамоаларига номзод ҳисобланишади. Бизда дарвозабонларга хато қилмаслик кўрсатмаси берилади. Агар кимдир хато қилса унинг ўрнига бошқаси ҳаракатлана бошлайди. "Ал Садд" билан бўлган ўйинда Умиджон Эргашев тўпга чиқишда хатога йўл қўйди. Шунинг учун кейинга ўйинда Неъматовга имконият бердик.

Киритилди: 01:03, 08.05.2022.
Ўқилди: 1990 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.