Кириш Регистрация
27/11 01:00 Байер 5-0 Зальцбург
27/11 01:00 Бавария 1-0 ПСЖ
27/11 01:00 Янг Бойз 1-6 Аталанта
27/11 01:00 Барселона 3-0 Брест
27/11 01:00 Интер 1-0 РБ Лейпциг
27/11 01:00 Манчестер Сити 3-3 Фейеноорд
27/11 01:00 Спортинг 1-5 Арсенал
27/11 15:00 Квангжу 1-0 Шангхай Шенхуа
27/11 15:00 Йокогама Маринос 2-0 Поханг Стилерс
27/11 17:00 Теп Хань Нам Динь 3-0 Ли Ман
27/11 17:00 Тампинес Роверс 1-0 Бангкок Юнайтед
27/11 19:00 Олтин аср 0-2 Ал-Қува ал-Жавия
27/11 19:00 Насаф 1-2 Кувайт СК
27/11 21:00 Трактор 3-3 Ал-Вакра
27/11 21:00 Ал-Ҳуссайн 2-3 Шабаб ал-Аҳли
27/11 22:45 Црвена Звезда 5-1 Штутгарт
27/11 22:45 Штурм 1-0 Жирона
27/11 23:00 Ат-Таъвун - Холидия
28/11 01:00 Монако 2-3 Бенфика
28/11 01:00 Астон Вилла 0-0 Ювентус
28/11 01:00 Болонья 1-2 Лилль
28/11 01:00 Селтик 0-0 Брюгге
28/11 01:00 Динамо Загреб 0-3 Боруссия Д
28/11 01:00 Ливерпуль 2-0 Реал Мадрид
28/11 01:00 ПСВ 3-2 Шахтёр

Жозе Моуриньонинг кўз ёшлари

Баҳо:
+ | -

Ортда қолган бир неча кун ичида футбол воқелик сифатида томошабинга бериши мумкин бўлган барча ҳисни берди, менимча. Чемпионлар лигаси  ярим финали жавоб ўйинлари, айниқса Мадридда кечган учрашувдан сўнг футбол сайёра бўйлаб яна миллионлаб янги мухлисларга эга бўлди. Ахир бир эслаб кўринг – деярли ҳар биримиз қандайдир катта ўйин, йирик мусобақа ёки бирор футбол юлдузи туфайли ушбу спорт турига қизиқиб қолганмиз.

“Реал Мадрид” – “Манчестер Сити” қарама-қаршилиги дарҳол классик ўйинга айланиб улгурди. Бироқ ҳозир бу ҳақда тўхталгим йўқ. Эътиборингизни йирик турнирлар, тарихий учрашувлар соясида қолиб қолиб кетган кўз ёшларга, Жозе Моуриньонинг кўз ёшларига қаратмоқчиман. “Лестер”га қарши ўтган Римдаги яримфинал учрашуви якунланиши билан кўз ёшларини тутолмаган португалияликка қараб таъсирланмаслик иложсиз.
 
Шон-шуҳрат – наркотик. Йиллар давомида майдонда, машғулотларда, матбуотда ёки шунчаки атрофдагилар билан мулоқотда марказий нуқта, барчанинг эътиборидаги инсон бўлиб, сўнг бирдан бу мавқени йўқотиб қўйиш катта руҳий босимга сабаб бўлиши аниқ. Бир вақтлар унинг мусобақаси деб қаралган Чемпионлар лигасида Моуриньо охирги маротаба ўйин ўтказганига 4 йил бўлди. Бугун ЧЛ яримфиналчилари орасида Пеп Гвардиола, Юрген Клопп ва ҳатто Унаи Эмери бор. Лекин анчадан бери Жозе “таклиф этилмаяпти” бу футбол байрамига.
 
Бир жараённи тушуниш менимча жуда муҳим. Жозе Моуриньо 2004 йилнинг ёзида “Челси” бош мураббийи сифатидаги илк матбуот анжуманида  – “Мен бир ўзгачаман” (I am a Special One), - деб эълон қилар экан, ўзи учун фаолиятининг охиригача шуҳрат билан бирга босим ҳам харид қилганди. Буёғига унинг оғзидан чиққан ҳар қандай гап сарлавҳаларга кўчар, тилдан-тилга ўтиб иқтибос бўлиб фазо кезиб юрарди. Токи бу машҳурлик, шуҳрат ва енгилгина сурбетлик мураббий сифатидаги муваффақиятлар билан ёнма-ён экан ҳаммаси жойида эди. Бироқ, совринлар йўқолиб, у бошқараётган клублар даражаси пасайиб борар экан, энди унинг қачонлардир айтган ёки энди айтаётган сўзлари тескари эффект бера бошлади. Сўнгги бир йилнинг ўзида мураббий журналистлар билан кўп бор турли даражадаги зиддиятларда иштирок этди. Энди у матбуот анжуманларини бошқармас, марказий нуқта, барча ҳайратдан донг қотиб тинглайдиган спикер эмасди. Энди саволлар кескинроқ янграр, жавобдан қониқмаслик кузатиларди.  

Мутахассиснинг “Рома”даги фаолиятга тўлиқ баҳо беришга ҳали эрта, албатта. Бир томондан клуб келаси мавсум ҳам Европанинг бош мусобақасида иштирок этмаслиги аниқ. Бироқ бу мавсумни соврин билан якунлаш имкони бор ҳали. Италия чемпионати ва кубогида кутилган натижалар қўлга киритилмагач, ягона умид – Конферециялар лигаси.
 
Табиийки, бу мусобақа финалига йўл олиш Жозе учун принципиал масала эди. Мураббий март ва апрель ойларида, ҳали тўртликка кириш имкони бўла туриб ҳам А Сериянинг баъзи ўйинларида асосий таркибни майдонга туширмай, бор эътиборини шу турнирга қаратди. Дўстларига, рақиб ва душманлари, умуман бутун дунёги мураббий сифатида ҳали тирик эканини айтиш учун ҳам титул керак. Бу совриннинг номи эса айни даврда Моуриньо учун аҳамиятсиз, Конференциялар лигаси бўладими ёки пресс-конференциялар лигасими, фарқсиз! Муҳими сўзлари ишларига етиб олиши учун кичик бир асос керак. Асосийси феълидаги ўша ўзгачалик яна ўзига ярашиб туриши учун ютуқ зарур. Келаси ютуқларга умид берувчи, митти бир учқун зарур.  

Одатда нутқ мобайнида ўтмиш ёки замонамиздаги машҳур инсонлардан иқтибос келтириш, уларнинг номини бирор кўринишда тилга олиш эшитувчига нотиқнинг асл мақсадини осон етказиб беришга кўмаклашади. Моуриньо Римдаги ўйиндан сўнг жумладан шундай деди:  

“Агар қарши бўлмасангиз ман дўстим, буюк мураббий Карло Анчелоттига мурожаат йўлламоқчиман: кел, иккимиз финалларда ғалаба қозонамиз”.  

Албатта, Карло ва Жозенинг дўст, яқин дўст экани бор гап. Боз устига, иккисини “Реал”даги фаолият боғлаб туради. Бироқ  бу сўзлари билан Жозе – “мен асли ўша ЧЛ финали даражасидаги мураббий бўлиб қолавераман” – демоқчидек кўринди менга.

Ориф Толипов.

Манба: https://t.me/tolipovuz
Киритилди: 16:00, 09.05.2022.
Ўқилди: 3589 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.