Кириш Регистрация
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм

Суперлига. «Динамо» - «Навбаҳор»: 49-тўқнашув превьюси

Баҳо:
+ | -

Суперлига 8-турининг эътиборли ўйинларидан бири Самарқандда «Динамо» ва «Навбаҳор» ўртасида кечади. Шиддат ваъда қилаётган қарама-қаршилик олдидан ўйин превьюсини тақдим этамиз.

«Динамо» сўнгги 5 ўйинда 1 марта мағлуб бўлди, «Навбаҳор»да 2 мағлубият
Самарқанд ва Наманган клублари айни дамда турнир жадвалида икки хил ҳолатда. «Навбаҳор» 13 очко билан 3-ўринда бораётган бўлса, «Динамо» 8-тур бошлангач ҳозирча 11-ўринда бормоқда.

«Динамо»нинг сўнгги 5 турдаги ўйинлари:
3-тур. «Динамо» – «Қизилқум» – 0:0
4-тур. «Бунёдкор» – «Динамо» – 2:1
5-тур. «Динамо» – «Локомотив» – 3:1
6-тур. «Динамо» – «Нефтчи» – 1:1
7-тур. «Олимпик» – «Динамо» – 1:1

«Навбаҳор»нинг сўнгги 5 турдаги ўйинлари:
3-тур. «Навбаҳор» – «Қўқон-1912» – 2:0
4-тур. «Пахтакор» – «Навбаҳор» – 1:0
5-тур. «Навбаҳор» – «Сўғдиёна» – 1:2
6-тур. «Қизилқум» – «Навбаҳор» – 1:2
7-тур. «Навбаҳор» – «Бунёдкор» – 2:1

Ўзаро ўйинлар тарихи: 49-тўқнашув
Самарқанд ва Наманган клублари ҳозирга қадар чемпионат доирасида 48 марта ўзаро тўқнаш келиб, 13 учрашувда «арслонлар», 26 баҳсда эса «лочинлар» устун келган, 9 ўйинда эса томонлар муроса йўлини танлаган. Тўплар нисбати ҳам наманганликлар фойдасига – 85:43.

«Динамо» ва «Навбаҳор» ўртасидаги ўзаро ўйинларда кўҳна шаҳарликлар 48 очкога, водийликлар эса 87 очкога эга чиққан. Жамоалар Суперлигада сўнгги марта 2019 йилда ўзаро тўқнаш келиб, Самарқандда 2:2, Наманганда эса 1:0 ҳисобида мезбонлар зафар қучган.

Самарқандда бўлиб ўтган сўнгги 7 учрашув:
26.04.2019 «Динамо» - «Навбаҳор» 2:2
31.03.2017 «Динамо» - «Навбаҳор» 0:1
23.09.2015 «Динамо» - «Навбаҳор» 2:1
21.06.2014 «Динамо» - «Навбаҳор» 2:0
31.05.2013 «Динамо» - «Навбаҳор» 1:1
14.09.2012 «Динамо» - «Навбаҳор» 2:0
02.04.2011 «Динамо» - «Навбаҳор» 0:1

Рекорд ёдингиздами?
2017 йилги «Динамо» – «Навбаҳор» (0:1) ўртасидаги ўзаро сўнгги учрашувда Самарқандда рекорд қайд этилганди. Ўшанда «Динамо» 3-турда «Пахтакор»ни сафарда мағлуб этиб, 1-ўринга кўтарилгач, 4-турдаги «Динамо» – «Навбаҳор» ўйинида стадион ўйин бошланишига 1 соат вақт қолганда 14 мингдан ортиқ мухлис билан лиқ тўлган, ўйингоҳ ташқарисида 5 мингдан ортиқ мухлис қолиб кетганди. Бу Самарқанддаги яқин 10 йилликдаги рекорд ташриф саналади.

Эски-танишлар
«Навбаҳор» сафидаги Жамшид Искандеров 2011 йил 17 ёшида айнан «Динамо» сафида Суперлигада дебютини ўтказган. Шунингдек, Андрей Сидоров ҳам 2020 йилги мавсум «Динамо» шарафини ҳимоя қилган. «Динамо» сафидаги Абдужамол Исроилов эса 2019-2020 йилларда «Навбаҳор»да фаолият юритиб, жиддий жароҳат олгач клубни тарк этган.

Киритилди: 14:11, 11.05.2022.
Ўқилди: 1230 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Улар ҳозир қаерда? Анчелотти қўл остида «Реал» таркибида дебют қилганлар [4303]

Абдуқодир ва Ҳожимат ўз клублари ихтиёрига жўнаб кетмоқда [4056]

Sport TV'да 30-апрель куни бир нечта хоккей ва «Бавария» - «Реал» ўйини трансляцияси бор [3619]

Перес Мбаппе ортидан яна бир йирик харидни амалга оширмоқчи [3612]

"Боруссия" ёки "Бавария": Левандовски Чемпионлар лигасида кимни қўллаб-қувватлашини айтди [3028]

Афсоналар Европани тарк этади, "Манчестер Юнайтед" "Байер" етакчисини олиб кетмоқчи! Ҳафтанинг энг яхши трансфер миш-мишлари [2948]

Роналдо Бразилиядаги клубини сотди, энди навбат Испаниядаги клубга келди [2926]

Чемпионлар лигаси кейинги мавсумида иштирокини нақд қилиб қўйган клублар (фото) [2574]

ЕЧЛ. "Бавария" - "Реал" баҳси тахминий таркиблари билан танишинг [2495]

Снейдер тен Хаг "МЮ"да қачон обрўсини йўқотганини айтди [2222]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.