Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 2-0 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 2-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Миллий Олимпия қўмитасида ОФК президенти билан учрашув ўтказилди

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистонда футболни ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ишлар, хусусан, жорий йил Тошкент ва Қарши шаҳарларида ўтказиладиган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёни билан яқиндан танишиш, мамлакатимизда футболни янада ривожлантиришга оид масалаларни муҳокама қилиш мақсадида Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа бошчилигидаги ОФК делегацияси мамлакатимизга ташриф буюрди.

ОФК президентига ташкилот Бош котиби Датук Сери Виндсор Жон ва унинг ўринбосари Воҳид Кардани, шунингдек, бир нечта масъул вакиллар ҳамроҳлик қилмоқда. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ОФК делегациясини Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов кутиб олишди. Шундан сўнг расмийлар МОҚга ташриф буюрдилар. Унда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш мавзусида учрашув ўтказилди.

Суҳбатда Адҳам Икрамов ОФК раҳбарини мамлакатимизда футбол оммавийлигини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан яқиндан таништирди.

“Сиз каби фахрий меҳмонларни қабул қилиш биз учун шараф. Мамлакатимиз ва ОФК ўртасидаги дўстона алоқалар йилдан йилга мустаҳкамланиб бормоқда. Сир эмаски, футбол ёшларимиз орасидаги энг севимли спорт турларидан. Спортни ривожлантириш вазирлиги, ЎФА ва МОҚ юртимизда футболни янада ривожлантириш, унинг оммавийлигини ошириш бўйича ҳамкорликда фаолият юритмоқда. Ҳозир ассоциациямизда кучли жамоа шаклланди. Улар футбол оммавийлигини маҳаллалардан бошлаб татбиқ қилмоқда. Бу селекция ишларига ҳам ёрдам беради. Мамлакатимизда футболни ривожлантиришга шахсан Президентимизнинг ўзлари эътибор қаратмоқдалар”, – деди Спортни ривожлантириш вазири.

Ўз навбатида, ОФК президенти ҳам бу борада олиб борилаётган ўзгаришлар ўзининг ижобий самарасини бераётганини таъкидлади.

“Мен ва жамоамни илиқ кутиб олганингиз учун ташаккур билдирамиз. Ўзбекистонга қилган сўнгги ташрифим ва ҳозирги ҳолатни солиштирсак, давлатингизда ҳар томонлама катта ўсишни кўриш мумкин. Ҳақиқатан ҳам, ЎФАда кучли жамоа тузилиб, самарали фаолият олиб бормоқда. ОФК Ўзбекистонга шунчаки аъзоси эмас, ўзининг энг яқин ҳамкорларидан бири сифатида қарайди. Мамлакатингизда футболни янада ривожлантириш йўлида мана шундай ишлашда давом этсак, кўп натижаларга эришамиз. Бунинг учун Ўзбекистонда яхши инфратузилма мавжуд”, – деди Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа.

Суҳбат давомида Тошкентда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатини юқори савияда ўтказиш, мамлакатимизда мураббийлик, ҳакамлик соҳаларида малакали кадрларни тайёрлаш, футбол оммавийлигини ошириш мавзуларида фикр алмашилди. Шундан сўнг Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказининг фаолияти билан танишди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 18:37, 11.05.2022.
Ўқилди: 997 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.