Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Истанбул-2022. Турсуной Раҳимова чорак финалга чиқди

Баҳо:
+ | -

Туркияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугунги жанглар бошланди. Ўзбекистонликлар орасида Турсуной Раҳимова (52 кг.) биринчи бўлиб ўз жангини ўтказди. Унга Украина вакили Татьяна Коб рақиблик қилди.

Украиналик спортчи бутун жанг давомида таваккал қилиб олдинга ташланган бўлса, Турсуной рақибини кутиб олди. Бунда аниқлик ҳамюртимиз томонида бўлди. Шундай бўлса-да, рақиб боксчиси ватандошимизни анча куч сарфлашга мажбур этди. Ҳаттоки, Татьяна учинчи раундда очколар бўйича устунликка ҳам эришди. Ҳакамларнинг барчаси ғалабани Раҳимовага беришди — 5:0 (30-27, 29-28, 29-28, 29-28, 30-27).

Шу тариқа, Турсуной Раҳимова жаҳон чемпионатининг чорак финалга чиқди. У ярим финал йўлланмаси учун таиландлик боксчига қарши рингга кўтирилади.

Бугун яна 4 нафар ҳамюртимиз нимчорак финал жангини ўтказишади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:08, 15.05.2022.
Ўқилди: 1273 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.