"Реал" кеча Испания чемпионати 37-туридан ўрин олган учрашувда "Кадис" меҳмони бўлди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйинади.
Мадридликлар сафида вингер Эден Азар жароҳатидан тикланиб, майдонга тушди ва 27 дақиқа ҳаракат қилди. Бу бельгиялик учун 20 февралдан буён илк ўйин бўлди. Ўшанда Азар "Алавес"га (3:0) қарши ўйинда 6 дақиқа ҳаракат қилган.