"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Тьяго Алькантара жамоанинг апрель ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.
31 ёшли испаниялик футболчи жорий мавсумда илк бор "Ливерпуль"да ойнинг энг яхши футболчиси совринини қўлга киритди. Ўтган ойда у 9 та ўйинда майдонга тушган ва уларнинг 7 тасини асосий таркибда бошлаган.
Ярим ҳимоячи жорий мавсумда “қизиллар” сафида барча турнирлар доирасида 37 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.