"Парма" ўз сайтида бош мураббий Жузеппе Якини билан хайрлашаётганини эълон қилди. Унинг шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган эди.
Жамоанинг B сериядаги омадсиз мавсуми туфайли раҳбарият 58 ёшли мутахассис билан хайрлашишга қарор қилди. "Парма" 2021/22 йилги мавсумни турнир жадвалида ўн иккинчи ўринда якунлади.
Олдинроқ италиялик мутахассис Фабио Каннаваро жамоанинг янги бош мураббийи бўлиши мумкинлиги хабар қилинганди.