"Барселона" ўз ҳимоячиси Сержино Дестни сотмоқчи, деб хабар беради Mundo Deportivo.
Манбага кўра, "кўк-анорранглилар" "Валенсия"га Дестни сотиб олишни таклиф қилган. Ҳимоячидан ташқари, каталонияликлар Рики Пуч ва ҳужумчи Мартин Брейтвейт билан ҳам хайрлашишга қарши эмаслар.
Дест “Барселона”га 2020 йилда “Аякс”дан 21 миллион евро эвазига ўтган эди. Ўшанда каталонияликлар футболчи учун курашда "Бавария"ни ортда қолдирганди. Унинг шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган.
Жорий мавсумда 21 ёшли америкалик футболчи барча мусобақаларда 31 та ўйин ўтказиб, 3 та голли узатмани амалга оширди.