"Манчестер Сити" ҳужумчиси Габриэл Жезус ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин. ESPN хабарига кўра, 25 ёшли бразилиялик футболчининг хизматларига "Арсенал" клуби қизиқиш билдирмоқда.
Манбага кўра, “шаҳарликлар” бразилияликнинг кетиши учун 55 миллион фунт стерлинг (64,9 миллион евро) товон пули сўраган.
"Арсенал" ҳужумчи учун бундай суммани тўлашга тайёр эмас, шунинг учун улар нархни пасайтиришга умид қилишмоқда.
Қайд этилишича, "Ман Сити" ҳужумчи Эрлинг Холанд учун Дортмунднинг "Боруссия"сига тўланган маблағнинг бир қисмини қоплаш учун шунча кўп пул сўраган.
Олдинроқ Жезуснинг агенти Марсело Петтинати уларга "канонирлар" лойиҳаси ёққанини айтганди.