"Ювентус" ҳужумчиси Душан Влаҳович Турин клубида ўйнаши ҳақида гапирди.
"Мен "Ювентус" ДНКсини яхши кўраман. Асосийси, ҳеч қачон таслим бўлмаслик ва охиригача ғалабага ишониш. Менинг ишим ўзимга завқ бағишлайди. Мен ўзим севган ишимни қиламан. Биз ҳаммамиз биламизки, “Ювентус” ҳар доим ғалаба қозонган ва бундан кейин ҳам ғалаба қозонади. Бу муҳим бўлган ягона нарса.
Биз кўп гапиришимиз шарт эмас, ишлаш керак. Биз иштиёқ билан ўйнашимиз керак. Мен бу клубда эканлигимдан жуда хурсандман. Умид қиламанки, "Ювентус" билан ажойиб натижаларга эриша оламан", - дея Влаҳович сўзларидан иқтибос келтиради JuventusNews24.