Кириш Регистрация

Ди Мария "ПСЖ" мухлислари билан қай тарзда хайрлашди (фото)

Баҳо:
+ | -

Аргентиналик футболчи Анхель Ди Мария "ПСЖ"ни расман тарк этади.

Франция чемпионатининг сўнгги туридан ўрин олган "Мец" жамоасига қарши учрашувдан кейин Ди Мария парижлик мухлислар билан хайрлашди.

Маълумот учун, Анхель 2015 йилда "Манчестер Юнайтед"дан "ПСЖ"га кўчиб ўтгандан сўнг 7 мавсум ўтказди.

У парижликлар сафида жами 294 та ўйин ўтказиб, 91 та гол урган ва 111 та голли узатмани амалга оширган.

Аввалроқ, 34 ёшли ярим ҳимоячи эркин агент сифатида "Ювентус"га ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Киритилди: 13:14, 22.05.2022.
Ўқилди: 4358 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.