"Милан" бош мураббийи Стефано Пиолининг хабар беришича, байрам пайтида унинг чемпионлик медали ўғирланган.
“Медалимни мендан ўғирлаб кетишди, кимдир уни бўйнимдан юлиб олди. Агар у медалимни қайтариб берса, миннатдор бўлардим, бу медал мен учун ягона", - деди Пиоли.
Кеча, "россонерилар" "Сассуоло"ни 3:0 ҳисобида таслим қилиб, 11 йиллик танаффусдан сўнг яна А Серия ғолибига айланишди.