Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Футбол тарихидаги энг машҳур камбэклар

Баҳо:
+ | -

Футболда камбэклар кўп учрайди. Ўйинда қанчалик кўп голлар билан камбэк ҳосил қилинса, унинг қадри ва машҳурлиги шунча ошади. Қуйида исталган футбол мухлиси биладиган ва осонлик билан эслайдиган камбэклар ҳақида гап боради.

"Ливерпуль" - "Милан" – 3-3 (2005)

Европа футболида ЕЧЛ ва унинг финалидан қизиқарли ва кенг қамровли баҳслар бўлмаса керак. 2005 йилги турнирнинг финалини эса фантастикага қиёсласа арзийди. Ўйин бошланиши билан "Милан"дан Паоло Мальдини ҳисобни очади. Эрнан Креспонинг бўлим якунланишидан аввал киритган икки голи, кўпчилик онгида "Милан"ни деярли чемпионга айлантирганди. Аммо ҳаммаси танаффусдан кейин бошланди. Кийим алмаштириш хонасида Рафаэль Бенитес ҳамда жамоа сардори Жеррард шерикларини ўзига келтиради. Шундан сўнг, иккинчи бўлимнинг атиги 6 дақиқаси ичида 3-0 ҳисоби дурангга айланади. Бу эса финалга экстра-таймлар қўшилишини англатарди. Қўшимча 30 дақиқада ҳисоб очилмайди. Пенальтилар эса "Ливерпуль"нинг фойдасига ҳал бўлади. Ўша афсонавий финал баҳси ҳозирда "Истанбул мўжизаси" дея аталади.

Ангола - Мали – 4-4 (2010)

2010 йилги Африка Миллатлар кубоги мезбон жамоа, Ангола учун катта ҳодиса эди. Турнирнинг очилиш баҳси Малига қарши кечади. Анголалик Флавиу биринчи таймни икки гол билан тугатади. 45 минг томошабин қаршисида Ангола 2 та пенальтига эга бўлади ва улардан унумли фойдаланади. Шу орқали умумий ҳисоб 4-0 кўринишга келади. Аммо малиликлар таслим бўлмаганди. Меҳмонлар 94 дақиқага қадар 4 та гол уриб, 4-4 ҳисобига эришади. Шундай қилиб, Ангола терма жамоаси ғалабадан қуруқ қолади.

Ғарбий Германия - Венгрия – 3-2 (1954)

Юқорида Европада юз берган бир мўжиза ҳақида гаплашдик. Энди эса яна бирини кўриб чиқишимиз керак.
1954 йилги Жаҳон чемпионати финали "Берн мўжизаси" номи билан танилган. Бунга сабаб эса Германиянинг фантастик ғалабаси эди. Ўйин аввалида венгерлар устунликни қўлга олади ва Ференц Пушкаш ҳамда Золтан Цибор голлари билан олдинга чиқиб олади. Аммо кўп ўтмай вазият тубдан ўзгариб кетади. Венгрия терма жамоасининг иккинчи голидан 10 дақиқа ўтиб, немислар ҳисобни қисқартиради. Кейинчалик эса яна икки гол билан мусобақа ғолиблигини қўлга киритган. 1954 йилдаги Венгрия термаси Жаҳон чемпионати тарихи давомидаги финалда мағлуб бўлган энг яхши жамоа номини олган.

"Барселона" - "ПСЖ" – 6-1 (2017)

Тарихдаги барча машҳур камбэкларнинг ўз номи мавжуд. "Барселона"нинг 2017 йилдагиси эса "La Remontada" деб аталади.
Нимчорак финалнинг биринчи даврасида сафарда 4-0 ҳисобида мағлуб бўлиб қайтган Месси ва унинг шериклари, ўз майдонида уларни фақат мўжизагина қутқариб қолишини яхши биларди. "Ноу Камп"даги баҳс ҳақиқатдан ҳам ҳайратланарли эди. Баҳс бошланиши билан 180 сония ичида Суарес орадаги фарқни 3 та тўпгача қисқартиради. Кейин эса Курзаванинг автоголи ва Мессининг фантастик зарбаси каталонияликларга умид бера бошлади. Аммо Эдинсон Кавани қизиб турган баҳсга бироз совуқ сув сепди: 3-1. Иккинчи бўлим якунига қадар "Барселона" яна 3 та гол уришга эришган. Сўнгги нуқтани эса 95 дақиқада Серхи Роберто қўяди. Шундай қилиб, "Барселона" умумий ҳисобда 6-5 билан, ажойиб тарзда ЕЧЛнинг чорак финалига йўл олган.

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:34, 23.05.2022.
Ўқилди: 4440 марта.
Фикрлар: 24 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.