"Манчестер Юнайтед" шартномаси якунига етаётган Эдинсон Кавани яқин вақт ичида жамоани тарк этади, дея хабар бермоқда "қизил иблислар" матбуот хизмати.
"Биз сизнинг маҳоратингиз ва тажрибангизни соғинамиз" - деб пост қолдирди клубнинг "Твиттер"даги расмий саҳифаси.
35 ёшли уругвайлик футболчи 2020 йилнинг кузида «ПСЖ»дан «Манчестер Юнайтед»га ўтган эди.
Жорий мавсумда у клуб сафида 19 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди.