“Вильярреал” ҳимоячиси Пау Торрес фаолиятини “Манчестер Юнайтед”да давом эттириши мумкин.
"Манчестер Юнайтед"нинг янги бош мураббийи Эрик тен Хаг ўз жамоасига Торресни қўшиб олишни истамоқда, деб хабар беради Маrcа. Марказий ҳимоячи голландиялик мутахассис таркибига тўлиқ мос келиши керак деб ҳисобланмоқда.
Манбага кўра, "қизил иблислар" "Вильярреал"нинг испаниялик футболчиси учун тахминан 50 миллион евро тўлашга тайёр.
Якунланган 2021/22 йилги мавсумда Пау Торрес барча мусобақаларда 47 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва битта голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган.