"Астон Вилла" клуби "Бёрнли" ҳимоячиси Жеймс Тарковски билан музокарага киришди.
Тарковскининг мавсум охирида "Турф Моор"ни тарк этиши "Бёрнли" Премьер-лигадан тушиб кетишидан олдин маълум эди.
Гап шундаки, 29 ёшли англиялик футболчи янги шартномадан бош тортди ва энди 2016 йилдан буён ўйнаб келаётган Жеймс «Бёрнли»ни эркин агент сифатида тарк этмоқда.
Sky Sports хабарига кўра, душанба куни Боубакар Cамара билан эркин агент сифатида шартнома имзолаган "Астон Вилла" аллақачон Тарковский билан алоқада бўлган, аммо Жеймсга Премьер-лиганинг бир қатор бошқа клублари қизиқиш билдирмоқда.
"Фулхэм" ва "Эвертон" ҳам Тарковскийни ўз сафига қўшиб олишни хоҳлашлари ҳақида миш-мишлар тарқалмоқда. "Эвертон" Жеймсга ҳафтасига 90 минг фунт тўлашга тайёр.