Кириш Регистрация
10/10 05:00 Перу - Уругвай
10/10 14:10 Австралия - Хитой
10/10 19:00 Ўзбекистон - Эрон
10/10 19:00 Иордания - Жанубий Корея
10/10 21:00 Баҳрайн - Индонезия
10/10 21:00 Қатар - Қирғизистон
10/10 21:00 Уммон - Кувайт
10/10 21:00 БАА - КХДР
10/10 23:00 Ироқ - Фаластин
10/10 23:00 Саудия Арабистони - Япония
11/10 01:00 Боливия - Колумбия
11/10 02:00 Эквадор - Парагвай
11/10 02:00 Венесуэла - Аргентина
11/10 05:00 Чили - Бразилия

Кейинги мавсумнинг эҳтимолий қаҳрамонлари ҳақида

Баҳо:
+ | -

2021-2022 йилги мавсум деярли ортда қолди. Мавсум сўнгида энг яхши футболчилар совринлар билан мукофотланади. Ҳозирга қадар биз кутган футболчилар, порлаши шарт бўлган номлар ишончни оқламади. Бунга айрим паллаларда шахсий муаммолар, бошқа пайтлари эса жароҳатлар сабаб бўлганди. Аммо улар келаси мавсумга қаттиқ тайёргарлик кўриши тайин. Қуйида ана шундай футболчиларнинг айримлари ҳақида сўз боради.

Лерой Сане

Гарчанд у ўзи истагани каби Германияда чемпионлик номига сазовар бўлса ҳам, Сане учун мавсум ўзи хоҳлагани каби кечмади. Айрим паллаларда "Бавария" уни сотиши билан боғлиқ хабарлар ҳам бўй кўрсата бошлади. Аммо Сане ўз жамоасида қолса, футболчи энди ўзидан нималар кутилаётганини билади. Унинг мураббийи Нагельсманн ҳамда клуб Санедан кўпроқ нарса кутиши тайин. Шу сабаб вингер янги мавсумни катта шижоат билан бошлайди.

Луис Диас

Бугунги кунга қадар мавсум ярмида сотиб олинган футболчилар ичида Диас хариди энг яхшиси бўлиб турибди. Колумбия терма жамоаси аъзоси АПЛ шиддатида йўқолиб кетмади. У "Ливерпуль"га анчагина ёрдам берди. Шу сабаб унинг трансферини ўта фойдали, ақлли ҳамда келажак учун керакли дея эътироф этиш мумкин. Диас келажакда Мане ҳамда Салох ўрнини осонликча боса олади.

Педри

2020-21 йилдаги фантастик ўйинларидан кейин Педрига кўз тегди чоғи, бу мавсумда жароҳатдан боши чиқмай қолди. Узоқ вақтлик даволанишлар ва танаффусдан кейин, 19 ёшли ярим ҳимоячи кейинги мавсум учун "Барселона"га ёрдамга ошиқади. Педри Хави ҳамда Иньеста каби "Ла Масия" тарбияланувчисидир. Шу сабаб, кўпчилик ундан келажакда катта нарсалар кутади.

Филиппе Коутиньо

Коутиньо қишда АПЛга қайтишни амалга оширди. У "Барселона"даги йўқотишларга бой ва "қиммат" давридан кейин, "Астон Вилла" футболчисига айланди. Эндиликда у собиқ жамоадоши Стивен Жеррард билан бирга ишлайди. Бу эса тез орада бразилияликни яна юксак поғонага олиб чиқиши мумкин. Харҳолда, бу жуфтлик бир пайтлар "Ливерпуль"ни бирга торта олган. Яна ким билади дейсиз...
Коутиньонинг дебют мавсуми ёмон бўлмади.

Ромелу Лукаку

Ромелу Лукаку учун кейинги мавсум қаерда ўйнашидан қатъий назар, бунисидан яхши бўлади. Негаки, бельгияликнинг АПЛга, "Челси"га қайтиши кутилганидек кечмади. Бунга аввалига, жароҳат, кейин эса, коронавирус, қолаверса, италян оммавий ахборот воситасига берган "ёпишмаган" интервьюси сабаб бўлди. Аммо ҳужумчи ушбу мавсум охирида бўлса ҳам, уйғонишга муваффақ бўлди. Бу эса Лукакунинг кейинги мавсумдаги муваффақиятли одимларидан дарак беради.

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetsport.com
Киритилди: 14:00, 24.05.2022.
Ўқилди: 2876 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.