"Челси" "Ювентус" ярим ҳимоячиси Адриен Рабьони сотиб олишга тайёр, дея хабар беради Tuttosport.
Туринликлар шартнома муддати якунига етишига 1 йил қолган футболчини сотиш орқали маълум миқдорда пул ишлаб олмоқчи.
Қайд этилишича, "Ньюкасл" ҳам "ПСЖ"нинг собиқ ўйинчисига қизиқиш билдирмоқда, аммо "Челси"да Рабьони қўлга киритиш имконияти юқори.