Каталониянинг "Барселона" жамоаси ҳужумчиси Ферран Ютгла фаолиятини Бельгияда давом эттиради.
Хабарларга кўра, испаниялик 23 ёшли футболчи "Брюгге" билан шартнома имзолайди. Умумий трансфер суммаси 7 миллион еврога баҳоланган.
Жорий мавсум Ютгла каталонияликлар асосий жамоаси сафида жами 8 та ўйинда 2 та гол урди.













