"Астон Вилла" бош мураббийи Стивен Жеррард клуб раҳбариятини ёзда эркин агентга айланадиган ҳужумчи Луис Суаресни қўлга киритишга ундамоқда.
The Telegraph хабарига кўра, Жеррард шахсан ўзи "Ливерпуль"даги собиқ жамоадошини жамоага таклиф қилмоқчи. Жеррард аввалроқ “Ливерпуль”даги яна бир собиқ шериги Филиппе Коутиньони “Астон Вилла” таркибига қўшиб олган эди.
Қайд этилишича, Суареснинг ўзи ҳам Жеррард ва Коутиньо бор “Астон Вилла”га ўтишига қарши эмас.
Маълумот ўрнида, бирмингемликлар аввалроқ ярим ҳимоячи Бубакар Камара ва ҳимоячи Диего Карлос билан шартнома имзолашганди.