УЕФА барча футбол турнирларида Украина ва Беларусь жамоаларини ажратади, дейилади ташкилот расмий сайтида.
“УЕФА Ижроия қўмитаси бугун Беларусь ва Украина жамоаларини УЕФАнинг бўлажак мусобақаларида зудлик билан ва кейинги ўзгаришларга қадар ажратишга қарор қилди”, — дейилади УЕФА баёнотида.
Бундан ташқари, Беларусь жамоалари мезбон бўладиган ўйинлар ҳам томошабинларсиз ўтказилади.