Ҳимоячи Жоржио Кьеллини фаолиятини Италиядан ташқарида давом эттириш ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
“Мен шахсий ҳаётимда янги тажрибаларни синаб кўрмоқчиман. Шундан сўнг мен, албатта, "Ювентус"га қайтаман - Туринни ўз уйимдек ҳис қиламан", - дея Кьеллинининг сўзларидан иқтибос келтиради La Gazette Dello Sport.
Аввалроқ, 37 ёшли италиялик "Лос-Анжелес Гэлакси" билан маош ва шартнома муддати борасида келишиб олгани маълум бўлганди. Ҳимоячи мавсум якунида “Ювентус”ни тарк этади.