"Милан" ҳимоячиси Маттиа Кальдара бошқа жамоага ўтиши мумкин, дея хабар беради журналист Николо Скира.
Манбага кўра, 28 ёшли италиялик футболчига А Серия дебютанти "Монца" ҳамда "Болонья" даъвогарлик қилмоқда.
Кальдара ўтган мавсумни "Венеция"дан ижарада ўтказди. 33 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урган ва 9 та сариқ карточка олган.