"Манчестер Юнайтед" ўз футболчисини сотишга тайёр. Хабарларга кўра, жамоа тарбияланувчиси Брэндон Уильямс "МЮ"га қайтмоқчи эмас.
Ёш ҳимоячи мавсумни "Норвич"да ўтказган эди. У бу ерда асосий таркиб футболчиси сифатида ҳаракат қилди. Уильямс "МЮ"га қайтиш ниятида эмас.
Унга асосий жамоадан ўрин бера оладиган клуб керак. Шу сабабдан "МЮ" уни сотувга қўймоқчи.