Ла Лига президенти Хавер Тебас Франция чемпионатида иштирок этаётган клубларга қарши чиқди.
"Испанияда одамлар баъзида ўзларини огоҳлантирувчидек тутадилар ва ўта узоқни кўра олмайдилар. Ушбу Чемпионлар Лигасида уларга ҳаммаси ҳалокатга учрагандек туюлди. Аммо французларда совринлар нолга тенг эканлигини унутмайлик. Айтишларича, биз Лига 1 биздан олдинга чиқиб кетишидан қўрқамиз экан. Йўқ, биз қўрқмаймиз. Биз фақат Лига 1да ҳақиқий рақобат бўлишини хоҳлаймиз. Ҳозирги ҳолат футбол учун яхши эмас”, - деди Тебас Marca нашрига.