Кириш Регистрация

"Наполи" янги вингер билан шартнома имзолашга яқин

Баҳо:
+ | -

"Удинезе" ҳужумчиси Жерар Деулофеу "Наполи"га ўтишга яқин турибди, дея хабар беради Calciomercato.

Манбага кўра, 28 ёшли испаниялик неаполликлар билан шартнома шартларини келишиб олган. Қайд этилишича, футболчи 2 миллион евро маош ва ўйинига қараб бонуслар билан узоқ муддатли шартнома имзолайди.

Ушбу трансфер "Наполи"га 15-16 миллион еврога тушиши мумкин.

2021/22 йилги мавсумда Деулофеу “Удинезе” сафида 35 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt.com портали ҳужумчининг нархини 10 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 01:13, 05.06.2022.
Ўқилди: 1353 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.