Мадриднинг “Реал” клуби “Монако” ярим ҳимоячиси Орльен Тчуамени учун курашда фаворит, дея хабар беради Goal.
Бироқ музокараларга "ПСЖ" аралашди ва энди "Монако" молиявий талабларини оширди.
"Реал Мадрид" футболчининг клубга ўтиш истагига таянган ҳолда, Тчуаменининг нархини имкон қадар арзонлаштиришга ҳаракат қилмоқда.
22 ёшли франциялик футболчи "Реал"га ўтиш фикрига қатъий содиқ, гарчи "ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппе ва клубнинг бўлажак спорт директори Луис Кампос уни фикрини ўзгартиришга ундашаётган бўлса-да.
Ўтган мавсумда Тчуамени "Монако" сафида барча мусобақаларда 50 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.
Ярим ҳимоячининг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.