Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Италия чемпионлари учун мавсум қандай ўтди?

Баҳо:
+ | -

Орадан ўн бир йил ўтиб, "Милан" яна А серияда чемпион номига сазовар бўлди. Стефано Пиоли шогирдлари сўнгги турда ғалаба қозониш орқали масалани ҳал қилди. Умуман олганда, Милан шаҳрининг икки жамоаси мавсум давомида чемпионлик учун курашиб келди. Бироқ, якунда бу ном "Милан"га насиб қилди. "Россонери"лар учун якунига етган мавсум ёрқин хотираларга бой бўлди. Қуйида жамоанинг ўтказган мавсумига қисқача тўхталиб ўтамиз.

Мавсум ўйинчиси – Рафаэль Леао

Бу танловни қилиш унчалик ҳам қийин эмасди. Чунки Леао мавсум кашфиёти бўлиш билан бирга, Италия чемпионатининг энг ёрқин футболчиси сифатида кўриниш берди. Португалиялик футболчи асосан чап қанот ҳужумида ҳаракат қилади. Аммо имкон бўлиши билан майдоннинг исталган бўш зонасида пайдо бўлади. Унинг ҳаракатлари 14 та гол ҳамда 12 та ассистда намоён бўлди. 22 ёшли ҳужумчига "Реал" қизиқа бошлагани ҳам бежиз эмасди.

Мавсум голи – Тео Эрнандес ("Аталанта"га қарши)

Тео Италия футболидаги энг яхши ҳимоячилардан биридир. Буни у "Аталанта" билан баҳсдаги фантастик гол билан исбот этди.
Эрнандес тўп билан ҳаракатни ўз жарима майдончаси олдидан бошлади. Катта тезлик билан катта масофани босиб ўтди ва рақибнинг тўртта футболчисини доғда қолдирди. Зарба эса яқин бурчакнинг пастига йўлланади. Бу вазият эса чиройли гол билан якун топганди.

Мавсум ўйини – "Лацио"га қарши (1-2)

Ўйин тўрт дақиқа ичида "Лацио" футболчиси Иммобиленинг голи билан бошланади. Аммо бу гол "Милан"ни ғазабга келтирганди. Пиоли шогирдлари ўйин тизгинини қўлга олди. Тўпга жами 53 фоиз эгалиб қилиб, рақиб дарвозасига 25 марта зарба берди. Бу борада эса "Лацио"да фақат 7 та эди. Оливье Жиру иккинчи тайм аввалида ҳисобни тенглаштиради. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмасди. Ўйиннинг 92 дақиқасида Сандро Тонали ҳал қилувчи зарбани йўллаб, 3 очкони нақд қилган эди.

Мавсум трансфери – Майк Меньян

Жанлуижи Доннарумма каби юқори даражали дарвозабонни текинга қўйиб юбориш, дунёдаги исталган клубни хафа қилган бўларди. Аммо "Милан" унинг ўрнига ажойиб номзод топди – 15 миллион еврога Меньян келтирилди. Собиқ "Лилль" кипери ажойиб ҳаракат қила олди. Меньян 32 та ўйинда майдонга тушиб, атиги 21 та гол ўтказиб юборди. 17 та баҳсда эса майдонни "қуруқ" тарк этди. У ҳатто "Сампдория"га қарши ўйинда Леаонинг голига ассистентлик ҳам қилган.

Энг яхши ўсишга эришган футболчи – Пьер Калулу

Аслида бу аспектда ҳам Леаони танлаш мумкин эди. Аммо биз унинг ўрнига ёш ҳимоячи Калулуни олишга қарор қилдик. 21 ёшли футболчи мавсумни захира вакили сифатида бошлаган эди. Бироқ якунни асосий таркиб аъзоси бўлиб тугата олди. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, Калулу иштирок этган ўйинларни ҳеч бирида "Милан" мағлубиятга учрамаган! Ўйлаймизки, икки ойдан кейин бошланажак янги мавсумда ҳам Пьер порлашни давом эттиради. Чунки бу учун унда яхши имкон мавжуд.

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 21:50, 06.06.2022.
Ўқилди: 1910 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Барселона" 11 нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин [4504]

Ламин Ямаль маош борасида Килиан Мбаппени қарийб тўрт баробарга ортда қолдириши мумкин, агар... [4387]

Аёллар ўртасидаги ЕЧЛ. «Барселона» «Реал»ни шармандали тарзда турнирдан чиқариб юборди (Видеошарҳ) [2519]

Ла Лиганинг энг кўп маош олувчи юлдузлари эълон қилинди! [2379]

Месси ЖЧ-2026 да иштирок этмаслиги мумкин [2283]

Англияда ким энг кўп маош олади? Футболчилар ва мураббийлар рўйхати [1922]

Килиан Мбаппе ижтимоий тармоқларда танқидлар остида: У Н’Голо Кантега нисбатан ҳурматсизлик қилдими? (+Видео) [1873]

Элдор Шомуродов ўзбекистонлик футболчилар нима учун РПЛда камайганини тушунтирди [1610]

«Реал Мадрид»нинг шорт-листидан 7 нафар ярим ҳимоячи ўрин олган [1595]

Холанд «Барселона» учун кутишга тайёр: У агентига музокараларни тўхтатишни буюрди [1583]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик