Каталониянинг Барселона клуби билан хайрлашган Пеп Гвардиола, яқин орада яна мураббийлик фаолиятига қайтиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтди.
Бугун тунда каталонияликлар "Атлетик" клубига қарши Испания кубоги финалида майдонга тушишидан хабарингиз бор. Айнан мана шу учрашувдан кейин Гвардиола расман "Барселона"ни тарк этиши маълум.
"Мен барча қўнғироқларга жавоб беришга тайёрман. Аммо, яқин уч тўрт ой ичила яхшилаб дам олишни ният қилганман. Балки яхши, менга маъқул келадиган таклифлар бўлиб қолса, яна мураббийлик фаолиятимни давом эттираман. Аммо, ҳозир эмас. Айни пайтда менга бироз тинчлик керак. Мен чарчадим, яхшилаб дам олишим керак", дея Гвардиоланинг сўзларидан парча келтирмоқда ВВС.