«Реал» ҳимоячиси Марсело фаолиятини Европада давом эттиришни режалаштирмоқда, деб хабар беради Marca.
Манбага кўра, чап қанот ҳимоячиси Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари ва Туркия клубларидан таклиф олган. Унинг учун устувор вариант Туркия чемпионатига ўтиш бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, футболчининг Мадрид клуби билан шартномаси июнь ойи охирида якунига етади.
Марсело 2007 йилдан бери «қаймоқранглилар» таркибида ўйнаб келмоқда. 34 ёшли бразилиялик пойтахтликлар сафида барча мусобақаларда 545 та ўйин ўтказиб, 38 та гол урган ва 103 та голли узатмани амалга оширган.
15 йил ичида у клуб билан 5 марта Чемпионлар лигаси кубогини қўлга киритди ва жами 25 та соврин тўплаган ҳолда олти марта Испания чемпиони бўлган.