"Болонья" ҳужумчиси Марко Арнаутович жамоани тарк этиб, "Ювентус"га ўтиши мумкин, деб хабар беради Сorriere dello Sport.
"Кекса синьора" ҳужумчи Душан Влаҳовичга шерик қидирмоқда, 33 ёшли австриялик футболчи жамоага қўшилиши мумкин.
33 ёшли Арнаутович Италия чемпионатида 33та ўйин ўтказиб, 14та гол урган. "Ювентус" А серияни тўртинчи ўринда якунлади ва кейинги мавсумда Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этади.