Англия терма жамоаси бош муррабийи Рой Ходжсон Норвегия билан бўлган ўртоқлик учрашувидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Терма жамоадаги даслабки фаолиятим омадли бошланди. Норвегияликлар камдан-кам ҳолларда ўз майдонларида имконятни бой беришади, анчадан бери уларни майдонида ғалаба қозона олмаётгандик. Ўйин юқори суратда кечди. Муҳими қулай ваъзиятдан унимли фойдаландик. Умуман олганда мен учун ҳамаси омадли бошланди", - дея Рой Ходжсон сўзларидан иқтибос келтиради УЕФА расмий сайти.