Кириш Регистрация

Стерлинг биргина шарт билан "Челси"га ўтишга рози бўлиши мумкин

Баҳо:
+ | -

“Манчестер Сити” ҳужумчиси Рахим Стерлинг фаолиятини “Челси”да давом эттириши мумкин, деб хабар беради Mirror.

Нашрнинг ёзишича, футболчи 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати олдидан доимий ўйин амалиётига эга бўлишни истагани учун жамоадаги ҳолатидан норози.

Клубга келаси мавсумда Эрлинг Холанд ва Хулиан Альвареснинг келиши Рахимнинг ўйин амалиёти билан таъминланиши жудаям қийин бўлади.

"Шаҳарликлар" футболчини 60 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр, Стерлингнинг ўзи эса Лондон клуби бош мураббийи Томас Тухелдан асосий таркибдан жой олиш учун шахсий кафолатланган тақдирдагина "Челси"га ўтишга рози бўлади.

Стерлинг ўтган мавсумда "Манчестер Сити" сафида барча турнирлар доирасида 47та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол урди ва 9та голга ассистентлик қилди.

Ҳужумчининг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 01:16, 13.06.2022.
Ўқилди: 6856 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.