Кириш Регистрация

"Реал" тарбияланувчиси "Барселона"га ўтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Барселона" "Тоттенхэм"нинг испаниялик ҳимоячиси Серхио Регилонга қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради The Telegraph.

Манбанинг хабарига кўра, Каталония клуби ёзги трансфер ойнасида футболчини сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бироқ, трансферлар учун маблағ олиш учун аввалига "Барселона" бир неча ўйинчини сотиши керак бўлади.

25 ёшли Регилон "Реал Мадрид" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2020 йилдан бери "Тоттенхэм"да ўйнамоқда. Испаниялик футболчи ўтган мавсумда барча турнирларда 31 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 09:20, 14.06.2022.
Ўқилди: 6535 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.