Кириш Регистрация

Каррагер Холанднинг "Манчестер Сити"га ўтишига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Англия ва “Ливерпуль” терма жамоасининг собиқ футболчиси, ҳозирда футбол эксперти Жейми Каррагер норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Холанднинг “Манчестер Сити”га ўтиши ҳақида гапирди.

“Холанднинг ҳаракати Премьер-лига учун ажойиб. Унинг энг яхши йиллари Англияда ўтади. Ҳамма уни томоша қилишга қизиқади. Бундай ўсишдан кейин бошқа клублар учун "шаҳарликлар"ни тўхтатиш жуда қийин бўлади.

Бироқ, у Гвардиоланинг схемасига қандай мос тушади, деб ҳайронман. "Сити"нинг ўйин услуби Бундеслигадагидан фарқ қилади. Шунинг учун мен уни кузатишга қизиқяпман", деди Sky Sports эксперти.

Холанднинг трансфери "Манчестер Сити"га 75 миллион еврога тушди, унинг шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 11:05, 14.06.2022.
Ўқилди: 2868 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.