Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

Тимур Кападзе: «Япония кучли жамоа, аммо унинг заиф томонлар ҳам бор»

Баҳо:
+ | -

Эртага 15 июнь куни юртимизда ўтаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоаси финал йўлланмаси учун Японияга қарши майдонга чиқади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе ярим финал олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

Ярим финал ҳақида
Албатта ярим финалга чиққанимиздан хурсандмиз. Ҳар бир учрашувда қийинчиликлар бўлди. Лекин муҳими биз кейинги босқичга чиқдик.

Тикланиш ҳақида
Ҳам жисмоний, ҳам руҳий томонлама чарчашлар бор. Бу ўйинда кўп куч сарфладик. Бироқ тикланиш жараёни ҳам режа бўйича кетяпти. Эртанги ўйингача тайёр бўлиб улгурамиз.

Рақиб ҳақида
Японияни кўриб чиқдик, бу жамоа ҳар доим кучли бўлган, тактик жиҳатдан ҳам яхши жамоа ҳисобланади. Лекин ҳар бир жамоада ўзига яраша заиф томонлари бўлади. Биз ҳам улардан унумли фойдаланган ҳолда ғалаба қозонамиз деб умид қиламиз.

Япония ҳужумни яхши ташкил этади. Лекин биз ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз. Бу йўлда бор имкониятимизни ишга соламиз.

Аввалги ўйинлар ҳақида
Ҳар бир учрашувимиз ҳар хил ўтди. Рақибларимизни нозик тарафларини топишга ҳаракат қилдик. Эртанги ўйинда ҳам ўз ўйинимизни намойиш этиб, муносиб қаршилик кўрсатамиз.

Жамоанинг руҳий ҳолати
Неъматов катта йўқотиш. Лекин ўзингиз кўрдингиз, четлатишдан кейин футболчилар ўзини йўқотиб қўймади. Натижа учун ҳаракат қилдик. Шу сабабли жамоанинг руҳий ҳолати яхши. Футбол аслида шу. Ҳар биримиз бир биримизни тўлдириб борамиз. Бизда яхши футболчилар етарли.

Қўшимча бўлимлар ва пенальтига тайёргарлик ҳақида
Ҳар бир вазиятга тайёргарлик кўряпмиз. Жисмоний томондан ҳам ишлаб боряпмиз. Муҳими, футболчиларимга ишонаман.

Мухлислар
Ишқибозлар билан футбол албатта бошқача. Улар бизга катта мотивация ва қўшимча куч беряпти. Лекин ҳамма нарса бўлиши мумкин. Ҳар қандай вазиятга тайёрмиз. Муҳими биз юртимиздамиз ва уларни қўллаб-қувватлашини ҳис қилиб турамиз.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 16:11, 14.06.2022.
Ўқилди: 4279 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.