Кириш Регистрация

Расман! "Ливерпуль" ҳам Нуньес трансферини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" ўзининг расмий сайти орқали "Бенфика" ҳужумчиси Дарвин Нуньес билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

У клуб билан “узоқ муддатли шартнома” тузди. Футболчи аллақачон ишлаш учун рухсатнома олган ва бу унга Премьер-лигада ўйнаш ҳуқуқини беради.

13 июнь куни “Бенфика” Нуньесни “Ливерпул”га 75 миллион еврога сотганини эълон қилди. Трансфер суммаси маълум шартларда 100 миллион еврогача кўтарилиши мумкин.

2021/22 йилги мавсумда Дарвин “Бенфика” сафида 41 та ўйинда майдонга тушиб, 34 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 00:38, 15.06.2022.
Ўқилди: 3538 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.