"Фиорентина" ярим ҳимоячиси Альфред Данкан ёзда жамоани тарк этиши мумкин, дея хабар беради журналист Николо Скира.
Манбага кўра, "Монца" 29 ёшли ганалик футболчининг трансфери бўйича музокараларни бошлаган.
2021/22 йилги мавсумда Данкан "Фиорентина" таркибида 37 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt.com портали футболчининг нархини 8,5 миллион еврога баҳоламоқда.
2021/22 йилги мавсум якунида "Монца" ўз тарихида биринчи марта А Серияга чиқди.