"Вест Хэм" ҳужумчи Аднан Янузайга қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради The Mirror.
Манбага кўра, "болғачилар" бош мураббийи Девид Мойес 27 ёшли бельгиялик футболчи билан ишлашга қизиқмоқда.
Янузай 2021/22 йилги мавсум охирида эркин агентга айланди, "Реал Сосьедад" ҳужумчи билан шартномани узайтирмади.
Ўтган мавсумда белгиялик футболчи испан жамоаси сафида 44 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.