Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

Истомин 17 йиллик ҳукмронликдан сўнг "тахт"ни Cултоновга бўшатди?!

Баҳо:
+ | -
Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Денис Истомин 17 йиллик ҳукмронликдан сўнг ўз тахтини бўшатадиган бўлди.

Истомин 2005 йилнинг 20 июнь куни эълон қилинган ҳафталик рейтингда собиқ теннисчимиз Фаррух Дўстовни ортда қолдириб, Ўзбекистоннинг биринчи ракеткасига айланган эди. Профессионал фаолиятини бошлаганидан кейин 1 йил ўтиб, биринчи рақамли теннисчига айланган Истомин ўшанда 19 ёш эди. Шундан буён тахтни ҳеч кимга бой бермаган Истомин янгиланган ҳафталик рейтингда Ҳумоюн Султоновни ўтказиб юборди. Султонов бу ҳафта ўз ўрнидан 12 поғона юқорилади ва мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси айланди. Янгиланган АТР рейтингида Ҳумоюн Султонов 370-ўринда қайд этилган бўлса, Денис Истомин 373-поғонага жойлашган.

Айтиш керакки, ушбу йиллар давомида Денис Истомин ўзбек теннисини ўз елкасида "кўтариб" юрди. Бир неча йиллар давомида дунёнинг Топ-100 теннисчилари қаторида турди ва "Катта Дубулға" турнирларида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди. Афсуски, охирги 15 йилда Истоминдан бошқа теннисчиларимиз "катта" турнирларда умуман кўриниш бермади. Ёш теннисчиларимиз ҳозир ҳам "Фьючерс" ва "Челленжер" туркумига кирувчи турнирлардан нарига ўта олишмаяпти. 

olamsport.com сайтида ёзилишича Денис Истоминнинг АТР рейтингидаги энг яхши натижаси 33-ўрин бўлган. У бу кўрсаткични 2012 йилда қайд этган эди. 

Манба: zakovat.uz
Киритилди: 13:13, 15.06.2022.
Ўқилди: 4557 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.