"Рома" ҳимоячи Жанлука Манчини билан шартномани узайтирмоқчи, дея хабар беради журналист Николо Скира.
Манбага кўра, 26 ёшли италиялик римликлар билан 2027 йилгача йилига 2,8 миллион евро маош ва йилига 1 миллион евро бонуслар билан янги шартнома имзолайди.
Манчини "Рома"да 2019 йилнинг июлидан бери тўп тепади. Футболчи 2021/22 йилги мавсумда жамоаси сафида 46 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширган.