Кириш Регистрация

Мюллер Германия тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида юқорилади

Баҳо:
+ | -

Кеча, 14 июнь куни Миллатлар лигаси 3-туридан ўрин олган учрашувда Германия Италияни 5:2 ҳисобида мағлуб этди.

Ушбу ўйиндаги учинчи гол муаллифи ҳужумчи Томас Мюллер бўлди.

Унинг учун бу гол миллий терма жамоа учун 44-гол бўлди, бу Мюллерга Уве Зеллерни (43) ортда қолдириб, Германия терма жамоаси тўпурарлари рўйхатида еттинчи ўринга чиқиш имконини берди.

Мюллернинг навбатдаги мақсади Карл-Хайнц Румменигге бўлиб, унинг ҳисобида 45 та гол бор. Мирослав Клозе 71 гол билан Бундестим сафида гол уриш бўйича рекордчи ҳисобланади.

Киритилди: 15:32, 15.06.2022.
Ўқилди: 1809 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.