Кириш Регистрация
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм

“Қизилқум” — “Пахтакор” ўйини 23 июнь куни ўтказилади

Баҳо:
+ | -

Суперлига 12-туридан ўрин олган “Қизилқум” — “Пахтакор” учрашуви 23 июнь куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон U23 терма жамоаси Осиё чемпионатининг финал учрашувида иштирок этади. Мазкур ўйинда бош мураббий Тимур Кападзе “Пахтакор” футбол клубининг уч нафар аъзоси хизматидан фойдаланиши мумкин: Ҳожимат Эркинов, Аббосбек Файзуллаев, Диёр Холматов. Регламентга кўра, миллий ва олимпия термасига уч ва ундан ортиқ футболчисини тақдим этган клубда расмий учрашув санасини ўзгартиришни сўраб мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжуд. “Пахтакор” айни вақтда мана шу ҳуқуқдан фойдаланади.

Аввалроқ “Пахтакор” Осиё чемпионати U23 стартига қадар бўлган “Сўғдиёна”га қарши беллашувни ҳам бошқа муддатга қолдиришни сўраб мурожаат қилган, аммо бунда қитъа чемпионатидан кейинги баҳс борасида гап бўлмаганди. Бироқ Наманганда бўлиб ўтган Осиё кубогининг саралаш ўйини учун ҳам “пахтакорчилар”нинг 5 нафар футболчиси жалб қилинганди: Фаррух Сайфиев, Одил Ҳамробеков, Азиз Турғунбоев, Ҳожиакбар Алижонов, Сардор Собирхўжаев. Мазкур футболчиларнинг айримларида кичик жароҳатлар борлигидан келиб чиқиб, “Пахтакор”га олимпия термасига жалб қилинган футболчилар хизмати ҳам зарур.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мана шундай ҳолат катта эҳтимол билан юз беришини ҳисобга олган ҳолда “Қизилқум” ва “Пахтакор” ўйинини бир неча кунга суриш тақвимга катта таъсир қилмаслиги масаласини аввалдан режалаштирганди. Афсуски, “Олимпик” футбол клуби кетма-кет икки турни ўтказиб юборганидан келиб чиқиб, унинг навбатдаги ўйинларини кечиктириш имконияти мавжуд эмас. Қолаверса, “Сўғдиёна” футбол клубининг ОФК кубогига жўнаб кетаётгани ҳам тақвим тузишда инобатга олинганини унутмаслик керак. 

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 20:01, 16.06.2022.
Ўқилди: 1754 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.