Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ 1-0 Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

Жаҳон чемпионати сабаб тақвимда катта чалкашлик: кучли бешлик чемпионатларида мавсум қачон бошланади?

Баҳо:
+ | -

Европанинг кучли бешлик чемпионатларида мавсум аллақачон якунланган. Клублар эса таркибини кучайтириш мақсадида кўплаб харидларни амалга оширмоқда. Шу сабаб бугун биз янги мавсум ҳақида, аниқроқ айтадиган бўлсак, Европанинг кучли лигалари ҳисобланган Англия Преьер лигаси, Испания Ла Лигаси, Италия А серияси, Франция Лига 1 мусобақаси ва Германия Бундеслигасида янги мавсум қачон бошланиши ҳақида бироз маълумот беришга қарор қилдик.

Янги футбол мавсуми кўплаб воқеаларга бой бўлади. Жаҳон чемпионати ноябр ойида бошланиши муносабати билан чемпионатлар одатдагидан эрта бошланиб, кечроқ тугайди.

АПЛ

Англия Премер-лигаси 6 август куни старт олади. Очиғини айтганда, Британияда футбол мавсуми одатдагидек бошланади. Аммо, бу мавсум 2023 йилнинг 28 майида тугайди. Энг қизиқарли нарса қишда содир бўлади. Жаҳон чемпионати олдидан сўнгги ўйинлар 12-13 ноябр кунлари бўлиб ўтади. Шундан сўнг футболчилар терма жамоалари сафига учиб кетишади. Жаҳон чемпионати финали 18 декабрга, Премьер-лиганинг рестарти эса шу ойнинг 26-санага белгиланган. Англияда “боксинг дэй” шундан сўнг дарҳол бошланади. Умуман олганда, Англия терма жамоаси Қатардаги Мундиал финалига чиқса, ўйинчиларга жуда ҳам қийин бўлади.

Ла Лига

Испания Ла Лигаси 12 август куни Премьер-лигадан бир ҳафта ўтиб бошланади. Пиреней ярим оролида мавсум Англия чемпионати тугаганидан бир ҳафта ўтиб якунланади. Жаҳон чемпионати якунидан кейин испанлар ҳам футболчиларнинг дам олишига имкон бермайди. Ла Лига мавсуми 29 декабр куни давом эттирилади. Жаҳон чемпионати олдидан сўнгги тур ўйинлари ҳам 12-13 ноябрь кунларига белгиланган.

А серия

Италияликлар мавсумни испанлар билан бир кунда бошлашади, аммо Аппенини ороли қишда футболчиларга дамо олиши учун бироз кўпроқ вақт беради. А серия мавсуми 12-13 ноябрдан кейин қисқа танаффусга чиқиб, январ ойи бошида давом эттирилади. Италия чемпионати ҳам худди Ла Лига каби 4 июнь куни якунланади.

Бундеслига

Бундеслига 5 август куни Англия Премьер лигаси билан бир кунда бошланади. 13 ноябрь куни Германия чемпионатида ҳам Жаҳон чемпионати сабаб қисқа тўхталиш бўлади. Чемпионат аъзолари ўшандан кейин терма жамоаси ихтиёрига жўнаб кетишади. Мундиал якунидан кейин футболчиларга кўпроқ хордиқ олиш учун айнан Германияда рухсат берилади. Об-ҳаво шароити туфайли Бундеслигада мавсум фақат 20-январ куни давом эттирилади. Шу билан бирга, 27-май куни инглизлар билан биргаликда Германияда чемпионатни ҳам якунлашни режалаштирган.

Лига 1

Франция чемпионати ҳам худди Англия Премьер лигаси ва Германия Бундеслигаси каби 6-7 август кунлари бошланади ва 13 ноябргача ўйнайди. Жаҳон чемпионатидан кейин Лига 1 рестарти 28 декабрга белгиланган. Уларнинг чемпионати бироз кечроқ, аниқроқ айтадиган бўлсак, испанлар ва италияликлар билан биргаликда 4 июнь куни якунлашни режалаштиришган.

***

Қизиғи, янги мавсумда Чемпионлар лигаси июнь ойида бошланади! Ёзнинг биринчи ойининг 21-кунида биринчи саралаш босқичи ўйинлари бўлиб ўтади. Конференциялар лигасида саралаши 7 июлда, Европа лигасида эса 4 августда бошланади. Ноябрь ойида еврокубоклар гуруҳ босқичи якунланади. Чемпионлар лигасида плей-офф иштирокчилари 1 ва 2 ноябрь кунлари, Европа лигаси ва Конференциялар лигаси гуруҳ босқичи эса шу ойнинг 4-кунида якунланади. Бу турнирларнинг ҳал қилувчи ўйинлари ёзга тўғри келади. Европа лигаси 31 майда якунланади, Конференциялар лигаси финали 7 июнга белгиланган, асосий еврокубок Чемпионлар лигаси финали эса 10 июнь куни бўлиб ўтади.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 23:21, 16.06.2022.
Ўқилди: 5340 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.